

49 ёшли мураббий пойтахтдан 100 километр шарқда жойлашган тоғли Кабилия ҳудудида содир бўлган ўрмон ёнғинлари зарарини бартараф этиш учун икки миллион евро хайрия қилди.
Ёнғинлар оқибатида камида 65 киши ҳалок бўлди, кўпчилик жароҳат олди. Жазоир Ички ишлар вазирлиги деярли бир вақтнинг ўзида турли жойларда содир бўлган ўнлаб ёнғинларнинг сабаби қасддан ўт қўйиш бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, Зиданнинг асли келиб чиқиши Жазоирга боиб тақалади.



