

“Мен учун Бензема энг зўри. Чунки у бугун яхши ўйин кўрсатмасдан ҳам 2 та гол урди. Карим доим ўзини яхши томондан намойиш этади.
Ўйинга келсак, биз сон жиҳатидан устунлик пайдо бўлганини унчалик ҳам тўғри қабул қилмадик. Кўпроқ устунлик қилиш керак эди. Аммо якунда яхши ва ҳақли ғалабага эришдик. Рақибни ҳурмат қилиш керак. Рақиб камчилик ҳолда ҳам қаршилик кўрсата оламиз деб ҳисоблади ва 10 киши бўлиб ҳам шундай қилишди”, — дейди Зидан.



