Зидан: “Барча айбни ўз бўйнимга оламан”
22 окт 2020 01:30
Янгиликлар
Зидан: “Барча айбни ўз бўйнимга оламан”
“Реал” – “Шахтёр” учрашувидан (2:3) сўнг, мезбонлар устози Зинедин Зидан ўз фикрлари билан бўлишди.
“Бўлиб ўтган ҳолат мени ташвишга солмоқда. Барчасига ўзим жавобгарман. Жамоа истаганимдек кўринмади, аммо бунда менинг айбим бор. Майдондаги футболчиларга мураббийнинг кўрсатмалари зарур”, дейди Зидан.
Эслатиб ўтамиз, “Шахтёр” ўз тарихида илк бор “қироллик клуби”ни таслим этди. Бунгача жамоалар 2015 йил ЕЧЛ гуруҳ босқичида тўқнашишган ва ўшанда иккала баҳсда ҳам мадридликларнинг қўли баланд (4:0, 4:3) келганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар