Зидан: “Ажойиб ғалабага эришдик. Жамоам яна гол ўтказмаганидан хурсандман”
02 май 2021 07:33
Янгиликлар
Зидан: “Ажойиб ғалабага эришдик. Жамоам яна гол ўтказмаганидан хурсандман”
“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лига 34-тури доирасида “Осасуна” (2:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.
“Биз яна гол ўтказмадик – бундан фақат хурсанд бўлишимиз мумкин. Бугун ажойиб ғалабага эришдик. Ўйин сўнггида йигитларнинг ҳаракатларидан мамнун бўлдим.
Биринчи бўлимда бешта имконият бўлди, аммо ундан фойдалан олмаганимиз бироз ранжитди. Танаффусда футболчиларимга гол “етилиб” келаётганини фақат сабр билан тўп тепиб, шу руҳда давом этишлари кераклигин айтдим.
Улар учун жудаям хурсандман. Уларга жудаям оғир бўлди. Голдан кейин барчаси енгил кечди”, деди Зидан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар