Жисмоний тарбия жамоалари ва Иккинчи Лига клублари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
15 окт 2014
Ёзёвон (Фарғона вилояти)да 8-15 октябрь кунлари жисмоний тарбия жамоалари ва вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси Кубоги баҳсларида ғолиб чиққан Иккинчи Лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақада 6 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди.

Мусобақалар якунига кўра, «Ёзёвон Лочинлари» жамоаси ғолиб чиқди.

«А» гуруҳи: «Ёзёвон Лочинлари» (Фарғона вилояти), «Исломбод» (Самарқанд вилояти), «Ғаллакор» (Жиззах вилояти)
«В» гуруҳи: «Уз-Донг-Жу-2» (Андижон вилояти), «Металлург» (Тошкент вилояти), «Олимпик» (Бухоро вилояти)

Ўйинлар натижалари
 «Металлург» - «Олимпик» - 5:1
 «Ёзёвон Лочинлари» - «Исломобод» - 10:0
 «Ғаллакор» - «Исломобод» - 2:1
 «Металлург» - «Уз-Донг-Жу» - 1:0
 «Уз-Донг-Жу» - «Олимпик» - 1:0
 «Ғаллакор» - «Ёзёвон Лочинлари» - 2:6

Ярим финал
 «Ёзёвон Лочинлари» - «Уз-Донг-Жу» - 4:0
 «Металлург» - «Ғаллакор» - 4:0

Финал
 «Ёзёвон Лочинлари» - «Металлург» - 5:2

 «Ёзёвон Лочинлари» ва «Металлург» 2015 йилги Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ўтиш баҳсларида иштирок этишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz