ЖЧ-2014нинг энг қаттиққўл ҳаками - Равшан Эрматов

Narzulla Saydullayev
15 июл 2014
Бразилиядаги мундиал якунига етгач турли статисткалар ва якунлар келиб чиқаверади.
Россиянинг itar-tass ахборот агентлиги берган хабарга кўра ҳамюртимиз Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатининг энг қаттиққўл ҳаками бўлди.

Ўзбекистонлик ҳакам 4та ўйинда ишлади ва футболчиларга жами 14та сариқ ва 1та қизил карточка кўрсатди.

Эслатиб ўтамиз, Эрматов Жаҳон чемпионатларида 9та ўйинни бошқарган ягона ҳакам номига сазовор бўлди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia