Жавоҳир Сидиқов: “Парма”га қарши очиқ ўйин бўлди”

Narzulla Saydullayev
5 фев 2014
Италияда бўлиб ўтаётган анъанавий “Коппа Карневале” турнирида “Пахтакор” биринчи ўйинини “Парма”га қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мазкур баҳсда бир тайм тўп сурган Жавоҳир Сидиқов ўйин борасидаги фикрларини билдирди:

-  “Парма”га қарши ўйинимиз очиқ кечди. Баҳс тенг курашлар остида ўтди десам ҳам бўлади. Бу ўйинда фаворит йўқ эди. Мағлубиятга учраган бўлсак-да, рақибга нисбатан кўпроқ ҳужум қилдик дея оламан. Рақиб эса қарши ҳужумлардан унумли фойдаланди. “Парма” футболчилари жисмоний жиҳатдан бақувват эканлар. Энди бор эътиборни навбатдаги беллашувга қаратамиз”.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia