UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Жаҳонгир Усмонов: “Хорижлик мутахассисларнинг футзалимизга катта фойдаси тегди” Янгиликлар

Жаҳонгир Усмонов: “Хорижлик мутахассисларнинг футзалимизга катта фойдаси тегди”

Бир пайтлар бизда футзал йўқ эди. Бори ҳам ҳаваскор кўринишда бўлиб, кишилар ишдан бўш вақтда тур ўйинларини ўтказар эдилар.
Жаҳонгир Усмонов футзал бошқарувига келганидан кейин секин-аста Ўзбекистон футзал ассоциацияси профессионалларга хос тарзда ишлай бошлади. Аввалига “Ардус” жамоаси негизида миллий терма жамоамиз шаклланди, кейин мазкур клуб ёрдамида олий лига жамоалари кучая бошлади. Айнан “Ардус” футзалчилари эвазига “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритдилар. Аёлларимиз эса Осиё чемпионлар лигасида ғалаба қозониб қайтдилар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиёда ўз ўрнига эга бўлишдан ташқари, жаҳоннинг етакчи футзал мамлакатларининг назарига тушди. Шу муносабат билан ЎФА вице-президенти Жаҳонгир Усмонов меҳмони бўлдик.

– Аввало Сиз ва ассоциациямизни янги унвон билан табриклайман. Осиё чемпионати таассуротлари билан ўртоқлашсангиз. Гуруҳдан чиқишни мақсад қилган эдик, натижа эса ортиғи билан бўлди.
– Раҳмат! Бу ютуқ барчамизники деб ўйлайман. Осиё чемпионатига кетишдан аввал тўртликка киришни мақсад қилгандик. Гуруҳда Қирғизистонга қарши қийин ўйин бўлди. Японлар билан учрашув жуда қизиқарли кечди. Баҳс якунига етишига сониялар қолганида гол урдик.

– Аммо кўпчилик Эрон билан бўлиб ўтган ўйин натижасини хазм қила олмаяпти, агар японларга имкониятни бой берганимизда Таиланд тўсиғидан ўта олармидик ёки йўқ, буни ҳеч ким билмайди?
– Эрон, Япония ва Таиланд терма жамоалари нафақат Осиё, балки жаҳонда ҳам ўз рейтингига эга терма жамоалар ҳисобланади. Ливанга чиқиш биз учун ярим финал эшикларини очарди. Якунда шундай бўлди ҳам. Лекин Япония Таиландни жуда қийинчилик билан ютганини таъкидлаб ўтишим керак.

– Ҳар қандай вазият бўлмасин, Японияни ютиш ёқимли бўлдими?
– Албатта. Япония Осиёда Эрондан кейин иккинчи ўринда турувчи футзал мамлакати. Японияни ютганимиздан кейин йигитларнинг ҳам кайфияти кўтарилди. Ўзларига бўлган ишонч ортди.

– Терма жамоага чақирилган ёш ўйинчилар ишончни оқладими? Улар Вьетнамда ўзларини йўқотиб қўйишмадими?
– Шу ерда бир нарсага ойдинлик киритсам. Осиё чемпионатига асосий таркиб футболчиларини ташлаб ўрнига ёшларни олиб кетмадик. Бугунги кунда ким терма жамоа талабига жавоб берган бўлса ўшалар қитъа чемпионатида иштирок этишди. Фақат Нодир Элибоев ва Дилшод Ирсалиев жароҳат туфайли мусобақага бора олмадилар. Футзалда ҳам рақобат йил сайин ошиб боряпти. Бу футзалчилар ишончимизни тўлиқ оқлашди деб айта оламан. Эндиги бош мақсадимиз, кейинги Осиё чемпионатида ҳам камида шу натижани такрорлаган ҳолда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш.

– Маҳаллий мутахассис ва ёшартирилган таркиб билан натижа қўлга киритилди. Ташкилот Баҳодир Аҳмедов билан ҳамкорликни давом эттирадими, агар ҳа бўлса, унда уни хорижга таҳсил олиши учун юбориш керакдир?
– Тўғрисини айтсам, мана шу  саволни анчадан бери кутардим. Кўпчилик журналистлар бизга Мендес нима берди, Сапо нима берди деб танқид қилишади. Аар Мендес ва Сапо каби мураббийлар Ўзбекистонга келиб ишламаганида Баҳодирд каби мураббийлар кимдан ўрганишарди? Юртимизда нафақат футзалчилар, балки секин-аста яхши мураббийларимиз ҳам етишиб чиқяпти. Бунга аввало хориждан келган мутахассисларимизни бизга ўргатган билимлари сабаб бўлди. Оддий мисолни айтаман, мана шу хорижликлар бизга овқатланиш пайтида шиппаклар ўрнига, кросовка кийишни ўргатишди. Нафақат залда, балки зал ташқарисида ҳам катта билимларни бериб кетишди. Аҳмедовга келсам, у ўз тажрибасини ошириб бориши учун дастур асосида ишлаймиз. Ҳозирдан кейинги Осиё чемпионатига Ўзбекистон терма жамоасида ким бош мураббий бўлишини аниқ айта олмайман. Балки Баҳодир Аҳмедовни олдига хориждан мутахассис жалб қилармиз, балки йўқ. Олдимизда ҳали анча вақт бор.

– Сиз бир неча йил аввал футзал бошқарувига келдингиз, ўша йиллар ўйлаган ишларингиз бугунга келиб қанчаси амалга ошди?
– Ярми десам бўлаверади. Токи биз рақобатга бой чемпионат ва миллий терма жамоамизни мунтазам равишда ЖЧда иштирок этишини таъминламас эканмиз, режамиз тўлиқ амалга ошди деб айта олмайман.

– 10 йиллар аввал бизда футзал ҳаваскор кўринишга эга эди. Бугун у билан профессионал тарзда шуғулланишяпти. Аммо Эрондан фарқли равишда бизда аввал ота-она фарзандини катта футболга олиб боради, у ерда ўхшамасагина футболчи футзалчига айланади. Эрон ва Япония даражасига чиқишимиз учун бирор бир дастур ишлаб чиқиш керакдир?
– Ҳақиқатдан ҳам Эрон ва Японияда футзал жуда ривожланган. У ерда болалар академиялари ишлаб келяпти. Бу эса терма жамоага кони фойда. Бизда ҳам секинлик билан мактаб очиляпти. Кейин сизга бир нарсани айтаман, Европада катта футбол ва мини футбол деган нарса йўқ. У ердаги академиялар футболни икки турини ҳам бирдек олиб боришади, токи 16 ёшга тўлмагунга қадар.  16 ёшга тўлгандан кейин киши ўз имконияти даражасидан келиб чиқиб ё футболни, ё футзални танлайди. Бугунги Испания  терма жамоаси ўйинларини кўрсангиз, тезкор ва майда пасларни кўрасиз. Бу ерда футзалнинг ўрни катта. Испания футзали худди катта футболидек, жуда машҳур ва уларнинг чемпионати биринчилар қаторида тилга олинади.

– Қачондир қўшни Қозоғистонга ўхшаб футзал чемпионатимиз уй-сафар тизимида ўтадими? Ўз интервьюларингиздан бирида айтиб ўтгансиз, бугунги футзалда мухлис камайиб кетди.
– Осиёда фақатгина Япония ва Эронда футзал уй-сафар тизимида ўтади. Қолган чемпионатлар худди бизникидек. Аммо ОФК 2016 йилга қадар ҳар бир мамлакат уй-сафар тизимига ўтиш кераклигини айтган. Агар ОФК томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этишни истасак, биз ҳам шу қоидага амал қилишимиз керак бўлади. Мухлисларнинг камлигига сабаб, тарғиботнинг кучли эмаслиги. Бир ўзимиз футзални кўтара олмаймиз. Агар ОАВ бизни тинмай ёритса, одамларда унга бўлган қизиқиш ортиши мумкин.

– Лекин миллий терма жамоамизнинг мухлислари Осиё чемпионатида японлардан қолишмади.
– Мен сал бошқачароқ айтган бўлардим. Ўзбекистонлик мухлислар нафақат Осиёда, балки жаҳонда энг зўрлари. Японларни яхши биласиз, бу сафарги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг мухлислари улардан бир поғонага бўлса-да қолишмадилар. Уларнинг қўллаб қувватлаши биз учун ўта муҳим. Футзалчиларимиз ким учун ўйнаётганликларини хис қилиб туришида мухлисларнинг тутган ўрни катта.

– Тошкентда бир неча маротаба халқаро турнирлар ташкил этилиб турилади. Рақиблар ҳам чакки эмас...

– Ҳатто Бразилия билан ҳам ўйнаганмиз. Бразилиялик футзалчилардан ташкил топган “Қайрат” эса Европа чемпионлар лигаси ғолиби, бу жамоа бир йил аввал Тошкентга келганди. Испания, Эрон, Япония каби кучли терма жамоалар билан яқин алоқаларга эгалигимиз учун кўплаб ўйинларни ташкил этиб турамиз. Ўз навбатида улар ҳам Ўзбекистонга катта ҳурмат билан қарашяпти.

– Кучли чемпионат, табиийки кучли терма жамоа деганидир. Олий лигада ҳамма клуб ҳам футзалчи тарбиялашни ният қилмайди. Пули бор жамоа асосан “Ардус” тайёрлаган футзалчи билан кун кўради.  “Ардус” эса терма жамоа манфаати йўлида чемпионатда рақобат бўлиши учун ўйинчиларни бошқа клубларга беряпти.
– Бу оғриқли мавзу. Аслида футзални катта футболга солиштирсангиз сезиларли даражада камхарж спорт тури ҳисобланади. Ҳақиқатдан ҳам кучли чемпионатга эга бўлиш мақсадида, “Ардус” ҳар йили ўзининг етакчиларини бошқа клубларга қўйиб юборяпти. Бир неча йил аввал очган академиямиздан ўзимизга керакли бўлган футзалчиларни тарбиялашни бошлаб юбордик. Менга “Пахтакор” танлаган йўл манзур бўляпти. Шу икки йил ичида жамоа МТЖга иккита футзалчини тарбиялаб берди. Булар ака-ука Дилшод Раҳматов ва Даврон Чориев. Тўғри, ҳозир бу икки футзалчи “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилмаяпти, аммо “Пахтакор” меваси. Жамоанинг ўйинлари ҳам чакки эмас. 2 йил ичида “Пахтакор” қуйи ўриндан жой олиб турган бўлса-да, рақибларга қарши етарлича ташвиш туғдиришнинг уддасидан чиқяпти. Бу жамоани янги мавсумда янада кучайишини башорат қилиш мумкин.

– Футзални ривожлантиришимиз учун тарғиботни кучайтиришимиз керак, бунинг учун барча бирдек ҳаракат қилиши лозим. Аммо ҳамма ходимлар ҳам ўзларига берилган вазифани тўлиқ бажармаётгандек. Худдики, кун ўтса бўлди. Ҳар бир турни шоу даражасида ўтказиб берадиган кадрлар керакдек?
– Ҳа, бу муаммо. Шунга қарамай борларини тарбиялаяпмиз. Бир нечта ходимимизни футзали ривожланган мамлакатларга юбориб ўқитдик. ОФК семинарларида иштирок этиб келишяпти. Футзални шоу қилиб ўтказишимизга эса Сизларнинг ёрдамингиз керак. Ҳа, айтгандай, айнан шу гапларимни ёзинг. “Championat.asia” футбол порталига футзал чемпионатини ёритгани учун катта раҳмат айтаман.

– Олий лига ўйинлари бегим кунлари соат 10:00дан бошланади. Бундай вақтда биронта мухлисни ишдан чиқиб футзалга келиши қийин.
– Тўғри, аммо вазиятдан чиқиб иш қиляпмиз. Янги ареналар қурилгандан кейин сиз айтган тизимга ўтиб олсак, ҳаммаси изига тушиб кетади.

– Январь ойи охирида FIFA ва AFC талабларига тўлиқ жавоб берадиган замонавий футзал саройи қурилиши ҳақида қарор қабул қилинган эди. Бу борада ишлар бошлаб юборилдими?
– Бу гаплар ЎФФдан чиққанди. ЎФФни катта футболдан ташқари футзал ва аёллар футболига ҳам катта эътибор қаратяпти. Мазкур иншоот ҳам ЎФФ томонидан қурилиши кўзда тутилган. Бу арена қурилганидан сўнг замонавий академиямизга ҳам эга бўламиз.

Жаҳонгир Усмонов билан суҳбатимиз якунига етгач, у киши билан яна анча гаплашиб ўтирдик. Футзал тарғиботи борасида олиб келган таклифларим Жаҳонгир Мираброровичга манзур келди. Худо хоҳласа, футзал бўйича янги мавсум футзалчилар учун бир умр ёдда қоладиган йил бўлади. Ҳаттоки, 27 июнь ОАВ куни муносабати билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва сайт ходимлари ўртасида шоу учрашув ўтказишга келишиб олдик.


Нодирхўжа Юлдашев.
 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика