

Филм ижодкорлари Наманганга сафар уюштириб, "Навбаҳор" марказий стадионида футболчи ва унинг илк мураббийлари билан суҳбат ўтказган. Қолаверса Жаҳонгир Меҳмоновнинг хонадонига бориб, унинг оила аъзолари билан ҳам ажойиб суҳбатлар уюштирилган.
Хуллас минг марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган яхши. Шу боис 22 июль. сешанба куни соат 20:10да "Руҳсор" телерадиоканали орқали кўрсатиладиган мазкур фильмни ўтказиб юборманг.



