“Зенит” Саррига 4 млн евролик маош таклиф қилди, у эса...

Aziz Tukhtamuradov
21 май 2018, 23:09
Италиянинг “Наполи” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри ҳамон “Зенит” жамоасини қабул қилиб олишга асосий номзод бўлиб турибди.

Санкт-Петербург клуби делегацияси Неаполда бўлиб, мураббий билан музокара ўтказди. Саррининг уйига Максим Митрофанов, Александр Дюков ҳамда адвокат Жулио Динилар ташриф буюришди. 

“Зенит” расмийлари 59 ёшли мутахассисга йилига 4 миллион евролик маош ҳамда қўшимча бонуслар таклиф қилишди. Сарри тез кунда бу таклифга ўз жавобини беришини айтган. 

Агар Сарри розилик берган тақдирда ҳам, “Зенит” “Наполи”га мураббий шартномани бузгани учун 8 миллион евро товон пули тўлаши керак бўлади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: