

Шунингдек, Зеедорфнинг мураббийлар штабидан жой олган Патрик Клюйверт вазифасидан озод этилган.
Кларенс Зеедорф шогирдлари Африка Миллатлар Кубоги-2019нинг 1/8 финалидан ўрин олган Нигерияга қарши баҳсда имкониятни бой бериб (2:3) қўйишганди. Қайд этилишича, Зеедорф эндиги фаолиятини «Реал» академиясида давом эттиради.
Зеедорф бошқарувида камерунликлар 13 баҳсда майдонга тушиб, шуларнинг 4тасида ғалаба қозонди ва 5 бора дуранг ўйнади. Шунингдек, яна 4 учрашувда эса улар рақибларига имкониятни бой беришган.
Аввалроқ, 43 ёшли мутахассис «Милан», «Шэньчжэнь» (Хитой), «Депортиво» клубларида ҳам мураббий сифати кўп ишламаганди.



