

"РБ Спорт" хабарига кўра, келишувни якунлаш учун бошқа ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
Бонуслар билан бирга трансфер суммаси тахминан 3 миллион еврони ташкил қилади. Яқин кунларда трансфер расман якунланиши кутилмоқда.
27 ёшли Зайнутдинов аллақачон Россия футболига яхши таниш — у аввал "Ростов" (35 ўйин) ва ЦСКА (83 ўйин) жамоаларида ўйнаган. "Бешиктош"да жароҳати туфайли ўтган мавсум атиги 9 та ўйинда майдонга тушди.



