Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"
23 апр 2025 00:40
Янгиликлар
Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"
Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Замин" - "Қизилқум" (0:3) учрашувидан мезбонлар бош мураббийи Зайниддин Тожиев матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйин ҳақида
- "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоамиз таркиби ёш футболчилардан иборат, шу боис уларда ўзларига озроқ ишонч етишмади. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Иккинчи бўлимда захирадан қўшилган футболчилар ўзларини тўлиқ кўрсата олишмади. Олдинда имкониятимиз бор, хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.
- Жамоангиз кўрсатган ўйиндан қониқдингизми?
- Шундай деса ҳам бўлади.
- Кубокдаги мақсад қандай?
- Сўнгги турда ғалаба қозониб, гуруҳдан чиқиш учун ҳаракат қиламиз
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар