UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  1 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  2 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  23 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   2

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас" Янгиликлар

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Зайниддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бизнинг мақсадимиз кубок доирасидаги ҳар бир учрашувда ёш футболчиларга тажриба тўплашлари учун имконият яратиб бериш. Ўйин борасида айтадиган бўлсам, йигитлар ҳаракат қилишди. Тажриба борасида "Локомотив" устун эканлиги кўриниб турди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман.


- Футболчиларингизни ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Айтиб ўтганимдек, йигитлар кучли рақибга қарши қўрқмасдан ҳаракат қилишди. Жамоамиз ёш, шу каби ўйинлар орқали тажриба тўплаймиз. Қаердадир бир қадам етмай қолаяпти. Ишлаймиз, ишлашда давом этсак, вақти келиб натижа ўзи келади.

- Ўйиндаги ягона гол пенальтидан киритилди. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамлар қарорини кўриб чиқадиганлар бор. Биз муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Вазият такрорини кўриб чиққанимиз йўқ.

- Мухлисларга маълумот ўрнида, бу жамоа аввалги "Зомин" эмас, шундайми?

- Ҳа, шундай. Ҳозир мутлақо бошқа, янги клуб тузилган. Лекин уй учрашувларимизни "Зомин" стадионида ўтказамиз.

- Кубокда гуруҳдан чиқиш вазифаси борми?

- Биз кўпроқ тажриба тўплашни мақсад қилганмиз. Кўрдик, Суперлига клубига қарши ўйнай олар эканмиз. Ҳеч бир жамоа ютқазиш учун майдонга чиқмайди. Биринчи лига учрашувларига ҳам жиддий ҳозирлик кўраяпмиз.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика