"Захирадан тушганлар ғалабага ҳисса қўшишди" — Артета
22 авг 2023 16:36
Янгиликлар
"Захирадан тушганлар ғалабага ҳисса қўшишди" — Артета
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 2-тури доирасидаги "Кристал Пэлас" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.
"Менга захира ўйинчиларнинг ўйинга киришиб кетгани ёқди. Улар бу ғалабага ҳисса қўшишди.
Биз фақат олдинга интиламиз ва ғалаба қозонишда давом этишни истаймиз. Биз учун сафарда дарвозани дахлсиз қолдириш муҳим эди", – деди мураббий.
"Арсенал" АПЛ "Брайтон" ва "Манчестер Сити" билан бир хил – 6 очкога эга бўлиб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Микель Артета шогирдлари 26 август куни ўз уйида "Фулхэм" билан ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар