UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Челси" ўз майдонида ютқазди, "Зальцбург" – "Генк" баҳсида 8та гол урилди ва бошқа натижалар  10 01:55ЕЧЛ. Амалдаги чемпион Неаполда мағлуб бўлди  59 01:50ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Барселона" баҳсида ҳисоб очилмади  51 01:10Ёшлар ўртасидаги ЖЧда 9та гол урган футболчи ЕЧЛдаги дебютидаёқ хет-трик қайд этмоқда  4 00:40ОЧЛ. Ярим финалнинг илк жуфтлиги маълум   0 23:50ЕЧЛ. "Интер" ўз майдонида "Славия"ни енга олмади, "Зенит" эса меҳмонда дуранг қайд этди   17 23:25Ансу Фати ЕЧЛ тарихидан жой олади  20 23:15ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Барселона", "Наполи" – "Ливерпуль", "Челси" – Валенсия” ҳамда бошқа баҳсларнинг асосий таркиблари маълум   17 23:00Азмун ЕЧЛ янги мавсумининг илк голи муаллифига айланди, кейин эса жароҳат олди  8 22:40"Боруссия Д" – "Барселона". Сайтимиз ходимлари мазкур баҳс натижасини таҳмин қилиб кўришди  90 22:25Ўртоқлик ўйин. Ўзбекистон U-19 термаси иорданиялик тенгқурларига қарши иккинчи баҳсни ўтказди  3 22:032020 йилги U-16 Осиё чемпионати финал босқичи Баҳрайнда бўлади  2 21:45"Байер" бош мураббийи: "Вазифамиз – "Локомотив"ни ютиш, лекин ЕЧЛда осон рақиблар йўқ"  1 21:20ЕЧЛ. Янги мавсумнинг дастлабки икки учрашувига асосий таркиблар эълон қилинди  9 21:00МЮнинг асосий трансфер нишонлари маълум  2

Марадона ҳавас қилган, зарбаси билан зир титратган Красницкий орамиздан кетганига бугун 31 йил бўлди Янгиликлар

Марадона ҳавас қилган, зарбаси билан зир титратган Красницкий орамиздан кетганига бугун 31 йил бўлди

Бундан роппа-роса 31 йил аввал ўзбек футболининг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси, ўзининг бетакрор ва кучли зарбалари билан элга танилган Геннаддий Красницкий бу ёруғ оламни тарк этган эди.

Красницкий 1963 йили СССР Олимпия терма жамоаси таркибида Жанубий Америкага боради. Мазкур жамоага собиқ иттифоқнинг ўша пайтдаги сараланган энг кучли футболчилари жалб қилинган эди: Киев динамочилари - Валерий Лобановский, Олег Базилевич, Виктор Серебряников, Василий Турянчик, Андрей Биба, Москва динамочилари - Георгий Рябов, Виктор Аничкин, Валерий Фадеев, Валерий Маслов, ленинградликлар Василий Данилов, Николай Рязанов, Тбилиси динамочилари Сергей Котрикадзе ва Муртаз Хурцилава, москвалик Владимир Пономарев, олмаоталик Владимир Лисицин ва тошкентлик Геннадий Красницкий.

У ерда иттифоқчилар Бразилия, Аргентина, Чили, Перу ва Уругвайда кўп йиллардан бери фаолият юритаётган энг кучли футбол жамоаларига қарши жами 8 та ўйинда майдонга тушадилар. Геннадий Красницкий ўша ўйинларда бир-биридан чиройли 3 та голга муаллифлик қилган. 1998 йили Германия марказий телевидениянинг спорт каналида футбол афсонаси Диего Армандо Марадона ҳаётига бағишланган дастури намойиш этилади. Ўша кўрсатувда Марадона бир-икки марта Красницкий, Красницкий, дея футболчимизни тилга олган экан. Марадона ўз нутқида 1963 йили Жанубий Америкада катта шов-шувга сабаб бўлган сенсацион воқеани, яъни Геннадий Красницкийнинг Перунинг ўша пайтдаги энг кучли жамоаси бўлган, жаҳонга машхур футбол устаси бразилиялик Диди раҳбарлик қилаётган Лиманинг “Спортинг Кристал” жамоаси дарвозасига киритган тўпи қандай қилиб дарвоза тўрини тешиб ўтгани ҳақида катта ҳаяжон билан эслаб тилга олган. Ўшанда Бразилия, Аргентина, Уругвай, Перу, Чили ва бошқа жаҳон оммавий ахборот воситалари бу шов-шувли гол ҳақида бонг уришади. Диего ўша пайтда ёш бўлишига қарамай, отаси ва катталардан бу воқеа ҳақида эшитиб, ёшлигидан Красницкийга ўхшаган машҳур футболчи бўлиш ниятини ўз олдига қўяди. Балки айнан шу воқеа ва Красницкийнинг зарбаси туфайли дарвоза тўрини тешиб юбориши унда буюк футболчи бўлиш учун туртки бўлгандир...

Диего Марадона кейин журналистларга машҳур футболчи сифатида кўп йиллик фаолияти давомида туморга ўҳшаб ўз ёнида олиб юрган “Ультима Хора” газетаси фото мухбирининг аппаратида олинган Красницкийнинг тарихий, яъни дарвоза тўрини тешган тўпини суратни журналистларга кўрсатади... Кейин эса, у қуйидагиларни айтади: “Менинг бир орзуим бор, агар бир иложисини топиб Руссияга (Марадона Ўзбекистонни назарда тутган) бориб қолсам, албатта дунёга машҳур, ХХ асрнинг буюк футболчиларидан бири Геннадий Красницкийнинг қабрини зиёрат қилиб, унинг қабри устида бош эгиб, ўзимнинг чуқур ҳурматимни бажо келтириб катта гул дастасини қўйиш ниятим бор, деб ўз сўзини якунлайди... 

Геннадий Красницкийнинг ўзи голи ҳақидаги хотиралари:

- Перу журналисти киритган тўпим ҳақида муболағали ёзган, албатта. Аслида эса оддийгина бир иш бўлди. Оёққа тўғри келиб қолган тўп зарб билан дарвозага кирганича тўрни тешиб ўтиб, томошабинларнинг олдига бориб тушади. Лекин менда нима гуноҳ, тўп бориб теккан жой бўшроқ тўқилган бўлса керак.

"Пахтакор"нинг 70-йиллардаги моҳир ҳимоячиси Розиқ Турғунов хотиралари:

- Бир сафар Навоийнинг "Автомобилист" жамоаси сафида Красницкийга қарши тўп тепдик. Жарима зарбаси белгиланди. У тўпни тепиши заҳотиёқ эгилиб олишимиз керак эди. Агар эгилмасак, шифокор ҳам бизга ёрдам бера олмасди", - деганди Розиқ Турғунов. 

Ахбор Имомхўжаев Красницкийнинг кучли зарбаси ҳақида:

"Кимсан, Красницкийсан! Афсонасан, Собиқ Иттифоқнинг энг кучли зарбаси эгасисан. Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаси аъзосисан. Лекин шунча шарафларга қарамай, Гена жуда ҳам оддий инсон эди. Камтар, барчага ёрдамини аямасликка ҳаракат қилган. Жамоадошларини ҳурмат қилган. У билан дарвозабонлар хазиллашмасдилар. Жазоси аниқ эди. Бир сафар "Динамо" Батуми аъзоси ўйинда уни асабига тега бошлади. Кўп ўтмай жарима зарбаси, ўша футболчи жонли деворда. Красницкий дарвозани эмас, бир пойлаб ўша ҳимоячини ағдарди. Бола бечора ҳушидан кетиб, шифокорлар уни шифохонага олиб кетишди".

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг