Заппакостанинг янги жамоаси маълум бўлди
22 авг 2021 23:40
Янгиликлар
Заппакостанинг янги жамоаси маълум бўлди
"Челси" ҳимоячиси Давиде Заппакоста Лондон клубини тарк этади. У "Аталанта" билан аллақачон келишувга эришган.
29 ёшли италиялик футболчи А Серия жамоаси билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
2020/21 йилги мавсумда Заппакоста "Женоа"да ижара асосида тўп сурган. У жамоа сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ҳамда 2 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt.com портали футболчини 8 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар