Заппакоста А Сериянинг бошқа клубига ўтиши мумкин

Eldor Akmurzayev
19 июн 2021
“Челси” аъзоси Давиде Заппакоста “Аталанта”га қайтиш эҳтимоли бор, дея хабар беради Никола Скира.

Манбага кўра, “аристократлар” футболчи билан хайрлашишга тайёр. У ўтган мавсумни ижара асосида “Женоа”да ўтказди.

29 ёшли ҳимоячи 2014-2015 йиллар давомида бергамоликлар шарафини ҳимоя этганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: NicoSchira