Зафармурод Абдираҳматов: "Бундай мухлислар ёнида ютқазиш ярашмасди"

Aslanov Jasurbek
11 мар 2023
U-20 Осиё Кубоги чорак финалида Австралия устидан қозонилган ғалабадан кейин Ўзбекистон термаси ярим ҳимоячиси, термамиз таркибидаги гол муаллифи Зафармурод Абдираҳматов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин яхши бўлди. Бор кучимизни Индонезияда кўрсатамиз. Иккита ўйинимиз қолди, насиб қилса, чемпионликни ҳам қўлга киритамиз. 

- Ҳеч ким гол урмаганидан кейин ўзингиз гол уриб юбордингиз.

- Шундай (кулади). Кимдир масъулиятни бўйнига олиши керакку.  Мухлисларга раҳмат айтаман. Супер атмосфера бўлди. Уларни ёнида ютқазиш ярашмасди. Барчага раҳмат.

- Австралия гол урганидан кейин ичингизда қандай кечинмалар ўтди?

- Нима бўлса ҳам кейинги голни биз уришимиз керак деб тургандим. Биз уддаладик.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia