Зафар Холмуродов “Насаф” ўринбосарларини бошқаради

Narzulla Saydullayev
17 апр 2014
Бугун “Насаф” мураббийлари кенгаши қарори билан Зафар Холмуродов “Насаф” ўринбосарларига катта мураббий этиб тайинланди.
Хабарингиз бор, “Насаф” ўринбосарлари жорий мавсумда Ёшлар лигаси баҳсларини муваффақиятсиз бошлашди. Жамоа ўтган 5 тур давомида атиги битта ғалабага эришиб, айни пайтда турнир жадвалининг ўзига хос бўлмаган 9-поғонани эгаллаб турибди. Натижада 2013 йилги мавсум бошидан буён ўринбосарлар жамоасини бошқариб келган Баҳодир Аннаматов ўрнига Зафар Холмуродов ўринбосарлар жамоасига катта мураббийлик қилади.

Футболчилик фаолияти давомида “Насаф” таркибида 181 та голга муаллифлик қилган шаҳрисабзлик Зафар Холмуродов 2013 йилдан буён “Насаф” мураббийлар штабида фаолият юритиб келаётган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcnasaf.uz