Зафар Тўраев ва Жамшид Юсупов “Металлург” билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
21 фев 2018, 20:25
Бугун Тошкент вилояти Қибрай туманидаги ўқув-машғулот маскани стадионида мавсум тадоригини кўраётган “Металлург” ҳамда “Локомотив-БФК” жамоалари назорат учрашувини ўтказишди.

Унда Суперлига қатнашчиси Про-лигага ҳозирланаётган клуб устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 3:0.

Мазкур учрашувда бекободликлар таркибида икки нафар янги ўйинчи синовдан ўтказилди. Булар “Машъал” жамоаси ҳужумчиси Зафар Тўраев ҳамда “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси Жамшид Юсупов.

Назорат ўйинидан кейин “Металлург” ушбу футболчиларнинг иккаласи билан ҳам шартнома имзолади.

“Металлург” – “Сўғдиёна” – 1:1 (1:0). “Қибрай” стадиони. 17.02.2018.
Ҳакам: 
И.Худойдотов.
Назоратчи: А.Тамбовцев.
Голлар: Забихилло Ўринбоев 19, Шерзод Файзиев 26, Павел Пуришкин 76.
"Металлург": Никита Рибкин, Аброр Тошқўзиев, Дилёрбек Ирматов, Худойшукур Сатторов, Шерзод Файзиев, Акбар Исматуллаев, Саиджамол Давлатжонов, Муҳаммад Исаев, Жавоҳир Соҳибов, Зафар Тўраев, Забихилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Жамшид Юсупов, Аббос Отахонов, Павел Смоляченко, Павел Пуришкин, Ислом Исоқжонов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Металлург” матбуот хизмати