

Ҳимоячилар Маттейс де Лигт ва Хуан Куадрадо дисквалификасия туфайли ўйинни ўтказиб юборишади.
Нидерландиялик ҳимоячи кеча А Серия доирасида "Рома"га қарши ўйинда (4:3) майдондан четлатилди; колумбиялик футболчи эса сариқ карточка олиб, дисквалификацияга учради. Иккала дисквалификация ҳам Суперкубок ўйини учун амал қилади.
Бундан ташқари, тиззасидан жароҳат олган ҳужумкор ярим ҳимоячи Федерико Кьеза ҳам "Интер"га қарши ўйнамайди.
Шунингдек, ҳимоячилар Данило, Леонардо Бонуччи ва Алекс Сандролар сафга қайтишмади.



