

Родриго Бентанкур ва Даниэле Ругани "Ювентус" билан янги шартнома имзоладилар. Манбанинг хабарига кўра, ҳар иккала футболчи ҳам 2024 йилгача бўлган шартнома тузганлар. Бентанкурнинг йиллик маоши 2,7 миллион еврони, Руганиники эса 3 миллионни ташкил этади.
21 ёшли Бентанкур 2017 йилда "Бока Хуниорс"дан ўтган, 24 ёшли Ругани эса 2015 йилдан бери туринликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. У бундан олдин "Эмполи" клубида тўп тепган.




