“Ювентус”га қарши баҳсга келолмагани учун “Наполи”га қандай чора кўрилиши маълум

Eldor Akmurzayev
14 окт 2020
Бу ҳақда журналист Ромео Агрести хабар бермоқда.

Италия чемпионати 3-тури доирасидаги “Ювентус”га қарши Туриндаги ўйинга етиб келмагани учун “Наполи”га 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилади. Шу билан бирга, неаполликлардан мусобақа регламентини бузгани учун 1 очко олиб ташланади.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” 2 футболчисида коронавирус аниқлангани туфайли “Турин”даги ўйинга учмади. Раҳбарият эса мазкур баҳсни кейинга қолдириш сўраб мурожаат қилган “Наполи”нинг илтимосини рад этганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru