"Ювентус"га "Барселона" футболчиси керак
08 янв 2020 10:20
Янгиликлар
"Ювентус"га "Барселона" футболчиси керак
Туриннинг "Ювентус" клуби Хуан Миранда билан шартнома имзоламоқчи.
Қайд этиш керакки, 19 ёшли ҳимоячи "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ҳозир эса Германиянинг "Шальке" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Миранда немис клубида ижара асосида ўйнамоқда. "Ювентус" "Барселона"нинг ёш футболчиси учун 15 миллион евро тўлашга тайёр.
Таъкидлаш керакки, Миранданинг "Шальке" билан тузган ижара шартномаси 2 йилга мўлжалланган.
Ҳимоячи жорий мавсум Германия чемпионатида 3та ўйинда майдонга тушиб, 257 дақиқа ҳаракат қилди.
Фикрлар