"Ювентус" ва яна учта клуб "Страсбур" хавбекига қизиқишмоқда
25 ноя 2023 11:36
Янгиликлар
"Ювентус" ва яна учта клуб "Страсбур" хавбекига қизиқишмоқда
Ҳабиб Диарра учун курашаётган клублар тобора кўпайиб бормоқда.
Италиянинг "Ювентус", Германиянинг "Боруссия" Дортмунд ва Англиянинг "Вулверхэмптон" клублари Франциянинг "Страсбур" клуби ярим ҳимоячиси Ҳабиб Диарра учун курашга киришди, дея хабар берди Фабрицио Романо.
19 ёшли франциялик футболчининг ҳаракатларини Англиянинг "Челси"си ҳам анча вақтдан бери кузатиб келаётганди.
Футболчи ҳозирги клуби билан 5 йилга, 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган янги шартнома имзолади.
Ҳабиб Диарра жорий мавсум "Страсбур" сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та тўп киритди ҳамда 1 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар