"Ювентус" ва ПСЖ Паредеснинг трансфер шартлари борасида келишувга эришди

Alisher
31 авг 2022
ПСЖ ярим ҳимоячиси Леандро Паредес "Ювентус"га ўтади.

Клублар 28 ёшли аргентиналикнинг трансфер шартлари борасида келишувга эришди, бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Турин клуби маълум бир шартлар амалга оширилган тақдирда мажбурий бўладиган харид қилиш шарти билан хавбекни ижарага олади. Эҳтимолий трансфер нархи 20 миллион евро (15 миллион + 5 миллион бонус).

Паредес ўтган мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio