"Ювентус" ва "Фиорентина" Влаховичнинг нархи борасида келиша олишмаяпти

Alisher
25 ноя 2021
"Ювентус" "Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влаховични ўз сафига қўшиб олишга жиддий бел боғлаган.

Туринликлар барчадан олдин "бинафшалар" билан аниқ трансфер борасида музокараларни бошлашган.

Аммо, у осон ўтмаяпти. "Ювентус" 50 миллион евро сарфлашга тайёр, аммо "Фиорентина" деярли икки баравар кўп талаб қилмоқда.

Влахович жорий мавсум барча мусобақаларда 14та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport