"Ювентус" швейцариялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
29 янв 2022
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Денис Закария қишки трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Ювентус"га ўтиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, ёзда эркин агентга айланадиган ярим ҳимоячи учун Турин клуби 7 миллион евро тўлашга тайёр.

Агар швейцарияликнинг трансфери амалга ошса, "кекса синьора" Родриго Бентанкур ёки Артурни қўйиб юборади.

Закария жорий мавсумда "Боруссия М" сафида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 27 миллион еврони ташкил қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Ўхшаш янгиликлар