"Ювентус" Шомуродов борасида "Женоа" билан музокараларни бошлади

Mirjalol Normatov
19 янв 2021
"Football Italia" нашрининг ёзишича, "Ювентус" ҳужумчи Элдор Шомуродов борасида "Женоа" билан музокараларни бошлаган.

Олдинроқ "Ювентус" спорт директори Фабио Паратичи агарда қулай таклиф бўлса, ҳамюртимизни клубига олиб ўтиши мумкинлигини айтганди.

Ҳозирча туринликлар Шомуродовни 6 ойга ижарага олиш борасида ўйламоқда. Бунинг якунида эса уни тўлақонли сотиб олиш ҳам мумкин бўлади.

Ушбу мавсумда Шомуродов "Женоа" таркибида 11 ўйинда 2 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia