

Турин клуби франциялик билан оғзаки келишувга эришди.
28 ёшли футболчи январда "Севилья" билан шартномасини 2020 йилнинг ёзигача узайтирган эди. Битимдаги унинг бадал пули 40 млн. евро.
Н'Зонзи "Севилья"га 2015 йил "Сток Сити"дан ўтган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи ЛаЛиганинг 24 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урди.



