"Ювентус" "Порту" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
14 июл 2024
Туринликлар Франсишку Консейсауни сотиб олмоқчи.

Италиянинг "Ювентус" клуби Португалиянинг "Порту" жамоаси ҳужумчиси Франсишку Консейсауга қизиқмоқда, дея хабар берди "La Gazzetta dello Sport".

Хабар қилинишича, "кекса синьора" 21 ёшли Консейсауни ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Федерико Кьезага ўринбосар сифатида кўрмоқда. Форварднинг "Порту" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Франсишку Консейсау 2023/24 йилги мавсум "Порту" сафида 40 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport