"Ювентус" Погба билан шартнома имзолашга яна бир бор уриниб кўради

Alisher
22 ноя 2020, 17:25
"Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба "Олд Траффорд"дан кетмоқчи.

Туриннинг "Ювентус" клуби франциялик футболчининг харидига жиддий қизиқмоқда. "Кекса синьора" Погбани ўз сафига қўшиб олишга яна бир уриниб кўради.

Олдинроқ эса "Манчестер Юнайтед" 27 ёшли футболчининг клубдан кетиши борасидаги ҳар қандай уринишни рад этиши айтилган эди.

Франция терма жамоаси ўйинчиси жорий мавсум Англия Премьер-лигаси доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sunday Express