

Бу ҳақида "Relevo" хабар берди. Манбанинг маълум қилишича икки ҳолатда футболчини сотиб олиш мажбурий бўларди: агар "Ювентус" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқса, ёки Паредес баъзи индивидуал ютуқларга эришса. Футболчи трансфер ҳуқуқини € 22 млн.га сотиб олиш белиглаб қўйилган. "Ювентус" юқори маош туфайли футболчини жамоада қолдирмасликка қарор қилган. Аргентиналик ПСЖга қайтишга мажбур бўлади, аммо француз клуби ҳам Паредесни режаларига киритмаган ва унга янги клуб топишга уринади.
28 ёшли Паредес "Ювентус" сафида бу мавсум 21 та ўйинда иштирок этди ва битта самарали ҳаракат амалга оширди.




