

"Де Лигт ҳали ҳам ўйинни ўқиш ва майдонни кўришда бироз оқсамоқда. Умуман бошқа лигадан келиб, А Серияда ўйнаб кетиш анчагина қийин бўлишини унинг ўзи ҳам айтганди. Бироқ унинг қобилиятига ишонаман. Де Лигт дастлабки 60 дақиқани ажойиб тарзда ўтказди.
Жамоага мослашиб олиш учун Де Лигтга кўпроқ вақт бермоқчи эдик. Аммо афсуски, Кьеллинининг жароҳати барча режаларни ўзгартириб юборди", - деди Мартушьелло



