

Турин клуби 28 ёшли испаниялик футболчининг ижарасини узайтириш борасида келишувга эришди.
"Ювентус" шартномани 2022 йилга қадар узайтириш учун 10 миллион евро тўлайди. Сўнгра январда яна 35 миллион евро тўланади. "Кекса синьора" ўтган мавсум учун ҳам испанларга маблағ тўлаган.
Мората ўтган мавсум А Серия доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 9та ассист қайд этди.



