

Айни дамда "Рома" форварди Эдин Жеконинг трансфери бўйича музокаралар тўхтатилган, бундан ташқари римликлар боснияликка ўринбосар топа олишмаяпти.
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суареснинг трансфери бўйича музокаралар ҳам унинг амалдаги шартномаси борлиги ва у бекор қилинмагани сабаб қийинлашмоқда. Шунинг учун Кавани "кекса синьора" эътиборига қайта тушди.
Кавани 2013-2020 йиллар давомида "Пари Сен-Жермен" сафида тўп тепди. Уругвайлик футболчи якунланган мавсум Франция чемпионати доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.



