"Ювентус" "Интер"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи

Narzulla Saydullayev
27 дек 2023
"Ювентус" "Наполи" ярим ҳимоячиси Петр Зелиньски учун курашга қўшилди.

Поляк "Интер"нинг трансфер мақсади ҳисобланади.

Олдинроқ, "нерадзурри"нинг ўйинчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди.

29 ёшли хавбекнинг "Наполи" билан келишуви мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Томонлар шартномани узайтириш борасида музокаралар ўтказишди, аммо келишув ҳақида маълумот йўқ.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport