

Турин гранди "нерадзуррилар" билан уругвайлик ярим ҳимоячи борасида музокараларга киришди, аммо рад жавобини олди. "Интер" ўйинчини принципиал рақибига бериб юборишни истамади.
Қайд этиш керакки, Матиаснинг Милан клуби билан тузган шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Клуб футболчини мавсум охирида текинга йўқотиши мумкин.
Весино жорий мавсум А Серия доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



