

Француз клуби раҳбарияти аргентиналик форвардни ижарага бериб юбориш ҳақида ўйламоқда.
"Кекса синьора" Федерико Кьеза жароҳат олиб, мавсум сўнгига қадар сафдан чиққанидан сўнг ҳужумчи қидириш ҳаракатига тушиб қолган.
Икардидан ташқари, даъвогарлар орасида "Манчестер Юнайтед"дан Антони Марсьяль ва "Зенит"дан Сердар Азмун бор.
Икарди жорий мавсум ПСЖ таркибида Лига 1 доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.



