

Бу ҳақда Турин клуби расмий сайтида маълум қилди. Бремернинг "Ювентус" билан янги меҳнат шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи "кекса синьора" сафига 2022 йилнинг июлида "Торино"дан ўтганди. У бу вақт давомида "Ювентус" сафида барча мусобақаларда 60та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 1та ассист қайд этди.
Transfermarkt 26 ёшли Бремерни 50 миллион еврога баҳоламоқда.



