

Дембеленинг шартномаси билан боғлиқ вазиятни "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Ювентус" ва "Бавария" клублари кузатмоқда. Форварднинг Каталония клуби билан тузган шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Дембеле "Барселона"да 2017 йилдан бери ўйнайди. Transfermarkt франциялик футболчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Дембеле жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 16та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 1та ассист қайд этди.



