UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05ЕЧЛ. "Аталанта" - "Мидтъюлланн" 1:1  0 07:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" - "Аякс" 1:0  0 06:55ЕЧЛ. "Марсель" - "Олимпиакос" 2:1  0 06:50ЕЧЛ. "Порту" - "Манчестер Сити" 0:0  0 06:45ЕЧЛ. "Боруссия М" - "Интер" 2:3  0 06:40ЕЧЛ. "Атлетико Мадрид" - "Бавария" 1:1  0 06:35ЕЧЛ. "Шахтёр" - "Реал Мадрид" 2:0  0 06:30ЕЧЛ. "Локомотив" - "Зальцбург" 1:3  0 02:58ЕЧЛ. Куннинг марказий ўйинида дуранг, Германияда голлар ёмғири ва бошқа натижалар билан танишинг  47 01:57"Шахтёр" - "Реал"ни ЕЧЛ гуруҳ босқичида икки ўйинда мағлуб этган бешинчи жамоа  4 01:44Зинедин Зидан: "Истеъфо ҳақида ўйламаяпман"  12 00:51ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Украинада ҳеч нима қила олмади ва иккинчи бор "Шахтёрга" мағлуб бўлди   84 00:50ЕЧЛ. "Локомотив" ўз майдонида мағлуб бўлди  14 00:27УЕФА йил рамзий термаси учун номзодлар номини маълум қилди, унга Сиз ҳам ўз овозингизни беришингиз мумкин  3 00:08"Насаф"нинг икки асосий футболчисига "Локомотив" ва "Металлург" қизиқмоқда  18

ЕЧЛ. Моратанинг 3та голи бекор қилинган баҳсда "Барселона" "Ювентус"ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

ЕЧЛ. Моратанинг 3та голи бекор қилинган баҳсда "Барселона" "Ювентус"ни мағлубиятга учратди

"Ювентус" ҳамда "Барселона" ўртасидаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашуви якунланди.

Ювентус

Лига Чемпионов - группа G . 2-тур

29/10/2020, 01:00

2
:
0
Тугади

Барселона

Усман Дембеле - 14', Лионель Месси - 90'

Стадион: Allianz Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
45'  Деян Кулусевски
55'  Альваро Мората
70'  Мерих Демирал
74'  Хуан Куадрадо
75'  Деян Кулусевски (Уэстон Маккенни)
79'  Адриен Рабьо
83'  Родриго Бентанкур (Артур)
83'  Адриен Рабьо (Федерико Бернардески)
85'  Мерих Демирал
14'  Усман Дембеле
46'  Рональд Араухо (Серхио Бускетс)
60'  Серхи Роберто
66'  Усман Дембеле (Ансу Фати)
89'  Антуан Гризманн (Хуниор Фирпо)
90'  Лионель Месси
90'  Педри (Мартин Брейтуэйт)


"Ювентус" - "Барселона" 2:0

Голлар: 0:1 – 14 Дембеле, 0:2 – 90, пенальти Месси.

"Ювентус" – Шесни, Данило, Бонуччи, Демирал, Бентанкур (Артур, 83), Куадрадо, Кулусевски (Маккенни, 75), Рабьо (Бернардески, 83), Кьеза, Мората, Дибала.

"Барселона" – Нето, Серджи Роберто, Араухо (Бускетс, 46), Альба, Лангле, Пьянич, де Йонг, Дембеле (Фати, 66), Педри (Брэйтуэйт, 90), Гризманн (Фирпо, 89), Месси.

Огоҳлантиришлар: Кулусевски (45), Серджи Роберто (60), Демирал (70), Куадрадо (74), Рабьо (79).

Четлатиш: Демирал (85).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. ГОООЛ! Месси чап юқори бурчакни нишонга олиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

90. ПЕНАЛЬТИ! Фати рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди.

89. Ўзгариш: Омади келмаган Гризманн ўрнига Жуниор Фирпо майдонга тушди.

85. Қизил карточка: Демирал қарши ҳужумга ўтаётган Пьяничнинг оёғига тепди ва майдондан ҳайдалди.

83. Ўзгариш: Рабьо ўрнига Бернардески, Бентанкур ўрнига Артур майдонга тушди.

83. Дибала рақиб жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилаётганда қўли билан ўйнагани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

80. Рабьо Мессига нисбатан қўпол ўйнагани туфайли сариқ карточка билан жазоланди.

78. Захирадан ўйинга қўшилган МакКенни ўнг оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагини нишонша олишга уринди. Тўп у истаган йўналиш бўйича учмади ва майдонни тарк этди.

75. Гризманнннн... Антуан ўта қулай вазиятдан гол ура олмади, тўп дарвоза устунини силаб, ўтиб кетди.

74. Куадрадо рақиб жарима майдончасида йиқилиб олди ва ҳакам унга симуляция учун сариқ карточка кўрсатди.

72. Месси икки рақиби орасидан ўтиб "Юве" жарима майдончасига кирди, аммо зарба бериш ўрнига яна бир футболчини алдашга уринди ва ҳужум йўққа чиқди.

70. Сариқ карточка. Месси рақибнинг икки футболчисини алдаб ўтганди, аммо Демирал марказдаёқ рақибини йиқитиб қўя қолди.

66. Ўзгариш: Дембеле ўрнига Ансу Фати майдонга тушди.

64. Лео яна ўша усулни қўллади ва бу сафар Педри қулай вазиятга чиқди. Ёш футболчи тўпга зарба бераман дея икки ҳимоячини "хот-догга жўнатди", аммо берган зарбаси фақат бурчак зарбаси билан якун топди.

62. Педри ажойиб ҳаракат билан Куадрадодан қочиб, тўпни Мессига узатди. Лео эса рақиб футболчилари йиғилиб турган томонга ўзини отди ва тўпни ўнг қанотда очиқ қолган Дембелега берди. Усмон эса зарба ўрнига тўпни Мессига қайтарди ва вазият чипакка чиқди.

60. Сариқ карточка. Серхи Роберто Кьезага нисбатан қўпол ўйнагани учун жазоланди.

55. ГОООЛ! Мората ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ҳакам ВАРга мурожаат қиляпти. Ҳамма ВАР қарорини кутмоқда... ОФСАЙД. Мората жамоадошининг узатмаси пайти Лангледан бироз орқароқда турган экан.

54. Месси Дембеле билан тика-така услубида рақиб жарима майдонсасига ёриб киришга уринди, аммо ҳимоячилар сўнгги паллада тўпни олиб қўйишди.

52. Мессининг стандартдан жарима майдончаси ичига ташлаган тўпини "Ювентус" ҳимоячилари қайтарди.

51. Лангле рақиб жарима майдончаси олдида жарима зарбаси ишлаб олди. Тўп қаршисида Месси.

50. Месси Дембеленинг кутилмаган пасини рақиб жарима майдончаси олдида қабул қилди, аммо орқароқда келаётган "Юве" футболчиси тўпни Леодан олиб қўйди.

46. Иккинчи бўлим стартидан олдин ўзгариш амалга ошди. Араухо ўрнига Бускетс майдонга тушди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

35. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Месси тезкор қарши ҳужум амалга оширди ва тўпни ўзиданда яхши вазиятда бўлган Дембелега узатди. Усмоннинг зарбасидан сўнг тўп яна ўзига тушди ва франциялик тўпни орқароқдаги ҳамюрти - Гризманнга берди. Антуан эса зарба берадиган пайтда бироз ўйланиб қолди ва Мессига пас бераман деб, тўпни йўқотди.

33. Гризманнинг узатмасини Педри ила олмади, аммо узатмани Куадрадо ҳам тўхтата олмаганидан сўнг чап қанот ҳимоячиси Хорди Альба тўпга кучли зарба берди. Бироқ тўп йўналиши жуда ноаниқ.

30. ГОООЛ! Лекин ён ҳакам яна байроқчасини кўтарди... ОФСАЙД экан.

23. Гризманн ажойиб узатма билан Мессини зарба берадиган вазиятга чиқарди, аммо Леонинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

20. Мората ҳужумда зарба бериш ўрнига, рақибга нисбатан қўполлик ишлатди ва тўп "Барселона" тасарруфига ўтди.

18. Пьянич ҳимоядан чиқиб кетишда 2та ўта қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни рақибларга топшириб қўйди, бироқ унинг бахтига "Барселона" ҳимоячилари ишончли ўйнашмоқда.

16. Мората тезда мувозанатни тиклади... Йўқ, Альварода офсайд бор экан. Ҳакам ишонч ҳосил қилиш учун ВАРга мурожаат қилди.

14. ГОООЛ! ДЕМБЕЛЕ! Усмон Дембеле Леонинг қарама-қарши қанотдан узатган заргарона пасини қабул қилди ва қаршисидаги икки ҳимоячидан қочиб, марказроққа сурилиб, дарвозага зарба берди. Тўп рикошет бўлиб ҳавога Дембеле кутганидан баландроқ кўтарилди ва дарвозадан жой олди.

10. Дембеле ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига киришга уринди, аммо ҳар доимгидек рақибни алдашга уриниб, тўсиз қолди.

5. Илк дақиқалардан ўта кескин ўйин гувоҳи бўляпмиз, иккала жамоа ҳам тезда ҳисобни очишга уринишмоқда.

3. Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" - анъанавий оқ-қора, "Барселона" эса - пушти ва қора рангли формаларда ҳаракат қилмоқда.

2. "Барселона" илк дақиқалардан рақибга босим уюштирди ва Демирал кутилмаганда тўпни Мессига топширди. Леонинг зарбасини Бонуччи тўсиб қолди. Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг "Юве" ҳимоячилари тўпни қайтаргандек бўлишди, аммо Пьяничнинг ҳаракатлари эвазига Гризманн ўта хавфли вазиятга эга бўлди ва зарба берди... Тўп тўсинга тегиб қайтди.

1. Учрашув бошланди.


"Ювентус" – "Барселона"

"Альянц Стэдиум"

Ювентус – Шесни, Данило, Бонуччи, Демирал, Бентанкур, Куадрадо, Кулусевски, Рабьо, Кьеза, Мората, Дибала.

Барселона - Нето, Араухо, Гризманн, Пьянич, Месси, Дембеле, Лангле, Педри, Альба, Роберто, де Йонг.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

+16   
29 окт 02:15:56
ovechkin 64
Дембелега куз тегмасин, жудахам енгил уйнамокда.
+15   
29 окт 01:02:26
Sardor Ali
Barselonaga omad...
+14   
29 окт 01:51:11
Fc BaRceLoNa
Kamandasi yutqazsa hayrulla akada nima ayb yoqmasa bezvuk korilar
+13   
29 окт 02:56:03
Cruise
Pedriga gap yo deganlar +
+12   
29 окт 02:58:22
FC_BARCELONA_UZ
Pedri Kuadradoni rosa qiynadiyu, koʻz tegmasin zoʻr oʻynayapti. Gʻalaba muborak fanatdoshlar!!!
+11   
29 окт 02:57:39
ДИНАМО_МОРАКАНД
Буларкану уйнаса.Хамма Барса мухлисларини Табриклайман.
+11   
29 окт 01:32:25
Barça tottenham
E yoqmasa koʻrmasada shu Realchimi ronalduchimi
+11   
29 окт 01:23:52
Ronaldinho n1
Realdo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ha juda asabga tegayaptida
Aka barca yaxwiroq oynayaptida
+10   
29 окт 02:55:04
ishonch
Реал билан ўйиндаги ҳисоб тасодиф эди. Биз олға юрамиз. БАРСЕЛОНА!!!
+10   
29 окт 01:19:12
M.OWERMARS
Dembeledan Yuvega salomlar
+10   
29 окт 01:01:39
Temurkhan
Barsaga va Barsa muxlislariga omad.
+9   
29 окт 02:41:34
ovechkin 64
Педри жудахам ёш экан, келажакда Барсани асосий футболчисига айлана олади.
Ёш футболчига омад тилаймиз!!!
+9   
29 окт 02:23:07
ovechkin 64
Педри дегани хам яхши уйнамокда.
+9   
29 окт 02:04:38
ovechkin 64
Барсага омад!!!
+9   
29 окт 01:55:39
Mirg'olib
Realdo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Barselona muhlislariga yoqsa kerak Hayrulla akani sharxlari, mazza qilib tomosho qilishiadiyov.
Nima kerak bir odamni buncha chaynab...Bizayam kurgammiz qolgan sharhlovchilarni Realga ochiqchasiga yon bosganini...Barca haqida ma'lumot aytmasa,Kim haqida aytsin???Prezidenti ketdi,jamoa yangidan qurilmoqda,Ronaldo haqidayam gapirib utdi...Bir uyin (qolgan uyinlar uchun ham)uchun bir odamni orqasidan bunday chaynash yaxshimas...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика