"Ювентус" Азмунни 5 млн евро эвазига харид қилишга тайёр

Alisher
15 янв 2022, 18:28
"Ювентус" "Зенит" ҳужумчиси Сердар Азмуннинг трансферини қишки трансфер ойнасида амалга ошириши мумкин.

Турин клуби "Зенит"га 27 ёшли эронлик форвард учун 5 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Азмуннинг ёрдами билан "Ювентус" жароҳат олган ҳужумчи Федерико Кьезанинг ўрнини тўлдирмоқчи.

Азмун жорий мавсум 21та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport