

Мазкур учрашувни туринликларнинг бразилиялик вингери Дуглас Коста ўтказиб юборадиган бўлди. 29 ёшли футболчи А Cерия 3-турида “Фиорентина”га қарши ўйинда жароҳат орттириб олди. Энди футболчи камида 2 ҳафта майдонга тушмайди.
Жорий мавсум Коста А Cерияда 3 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатма беришга улгурганди.


