

Турин клуби қизиқишлари доирасига "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес тушиб қолди.
Қайд этиш керакки, 29 ёшли дарвозабонни таклиф қилишга шахсан "кекса синьора" бош мураббийи Массимилиано Аллегри қизиқиш билдирмоқда.
Мартинес 2020 йилнинг сентябрида "Астон Вилла"га "Арсенал"дан 20 млн евродан кўпроқ маблағга ўтганди. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



