

Ушбу ўйинда туринликлар А Серия доирасида кетма-кет 19-ўйинда гол ўтказиб юборишмоқда. Бу орқали клуб ўз антирекордига яқинлашмоқда. Жамоа 1955 йилда 21 та ўйинда кетма-кет гол ўтказиб юборган.
Аллегри шогирдлари кейинги турда "Сампдория"га қарши баҳс олиб боришади. Ўйин 26 сентябрь куни ўтказилади.



