"Ювентус" Андреа Пирло билан шартномани узайтирмоқчи
Narzulla Saydullayev
6 сен 2013
"Ювентус" раҳбарияти клубнинг 34 ёшли ярим ҳимоячиси Андреа Пирло билан шартномани узайтириш борасида иш олиб бормоқда, деб хабар бермоқда "Football Italia".
Футболчининг шартномаси кейинги йил ёзда тугайди, аммо Турин клуби Пирло билан келишувни узайтирмоқчи. Янги шартнома йил охирига қадар имзоланиши кутилмоқда.