“Ювентус” А Серияда “Кальяри”нинг тарихий рекордини такрорлашига битта ўйин қолди

Eldor Akmurzayev
8 янв 2023
Италия чемпионати 17-турида “Ювентус” уйда “Удинезени қабул қилди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Туринликлар жорий мавсум А Серияда 12-ўйинни “қуруқ” ўтказди. Бу мусобақа тарихидаги 2-кўрсаткич ҳисобланади. Бу борада рекорд эса 1966/67 йилги мавсум “Кальяри” томонидан қайд этилган. Улар 13 та баҳсда дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолишганди.

Массимилиано Аллегри шогирдлари ушбу муваффақиятдан кейин очколари сонини 37 тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилди. Жамоани олдинда 13 январ куни пешқадам “Наполи”га қарши жиддий баҳс кутмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru