"Ювентус" А Серияда 1993 йилдан буён илк бора 5 та гол ўтказиб юборди

Aziz Tukhtamuradov
14 янв 2023, 08:47
"Ювентус" Италия чемпионати доирасида 1993 йилдан бери биринчи маротаба 5 та гол ўтказиб юборди.

Кеча ўтказилган баҳсда туринликлар "Наполи"га 1:5 ҳисобида мағлуб бўлишди. 

Сўнгги маротаба "Юве" 1993 йилнинг 30 май куни "Пескара"га қарши ўйинда 1:5 ҳисобида ютқазишган экан. 

Ўшанда "Пескара" сафида "Ювентус"нинг ҳозирги мураббийи Массимилиано Аллегри гол урган.

"Наполи" эса иккинчи маротаба "Ювентус" дарвозасига 5 та гол урди. Биринчи маротаба неаполликлар 1988 йилнинг 20 ноябрь куни 5:3 ҳисобида "Юве"ни мағлуб этишган экан. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta